#Бунёдкорлик

“Наманган эркин иқтисодий зонаси” кенгаймоқда.

Бунинг учун Тўрақўрғон туманидаги Ибрат массиви адирликларидан 70 гектар ер майдони ажратилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун ушбу ҳудудда илк корхона қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.

"Ibrat TST GROUP"  МЧЖ қурилиши бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 42 млн.  АҚШ долларига тенг.  Шундан 6,5 млн.  доллари қурилишга сарфланади. Асосан ип-калава ҳамда импорт ўрнини босувчи тайёр текстиль ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада 800 та янги иш ўрни яратилади.

Туман жамоатчилиги,  нуронийлар,  қолаверса,  Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ҳокими бошчилигидаги меҳмонлар иштирокида қурилишга "оқ фотиҳа"  берилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва бу ердаги лойиҳаларни тезроқ ҳаётга тадбиқ этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Таъкидлаш лозим, ушбу ҳудудда  ҳозирга қадар қиймати 912 млн. АҚШ доллари бўлган 22 та лойиҳа таклифлари шакллантирилган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.