Сайёр суд мажлисида
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Суднинг иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган С.Л.га оид жиноят иши юзасидан унга нисбатан 3 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларнинг ишлари ҳам кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлисида тузалиш йўлига ўтган 9 нафар шахсга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, улар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаган 3 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди. Бундан ташқари вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган 8 нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 1 нафар шахсга нисбатан 80 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.