Тўрақўрғон туманида бу йил яна тўртта умумтаълим мактаби реконструкция қилинади
Президентнинг ПҚ-404-сонли қарорига асосан 2024 йил Инвестиция дастурига асосан Мажнунтол маҳалласидаги 6-, Шоҳидондаги 15-, Ўзбекистон МФЙдаги 40-, Ибрат маҳалласидаги 7-умумтаълим мактабларида лойиҳалар амалга оширилади.
624 ўринли 7-умумтаълим мактаби 1988 йилда қурилган бўлиб, ҳозиргача жорий таъмирлаш ишларигина амалга оширилган.
Бугун туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров мазкур муассасада бўлиб, лойиҳада кўзда тутилган масалалар билан танишди. Синф хоналари, спорт зали, бинонинг ташқи фасади кўздан кечирилди. Қўшимча таклифлар кенгашилди. Шу билан бирга туман раҳбари томонидан ўқувчиларнинг давомати билан жиддий шуғулланиш, маҳалла, мактаб, ота-оналар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.