XALQ DEPUTATLARI NAMANGAN VILOYATI KENGASHINING
Q A R O R I
2024-yil 11-mart VI-43-27-6-0-K/24
Namangan viloyati Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши учун очиқ муҳокама ўтказиш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги 781-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 28 февралдаги “Наманган вилоятида жамоат эҳтиёжлари учун айрим ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 104/8-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги 781-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 28 февралдаги “Наманган вилоятида жамоат эҳтиёжлари учун айрим ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 104/8-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин. 2. Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ахсикент” археологик ёдгорлик мажмуаси барпо этилиши ҳамда жорий йилнинг 25-26 август саналарида “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ўтказилиши муносабати билан ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ташаббус юзасидан ҳудудда жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилишига розилик берилсин. 3. Тўрақўрғон туман ҳокими (А.Мансуров)га: тумандаги Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларни тўлиқ ўрганган ҳолда очиқ мулоқатда ҳар бирини иштирокини таъминлаш; очиқ мулоқот якунига кўра амалдаги тартиб қоидалари асосида туман баённомасини тузиш; баённомага очиқ муҳокамада иштирок этган ташаббускор вакилларининг ҳамда ҳуқуқ эгаларининг (улар вакилларининг) рўйхати, шунингдек очиқ муҳокама жараёнининг аудио ва видеоёзуви илова қилинишини тўлиқ таъминлаш; очиқ мулоқот тарзида тайёрланган баённома халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим этиш вазифалари юклансин. 4. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни ичида вилоят ҳамда Тўрақўрғон тумани ҳокимликларига юборилсин. 5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (И.Рахматов) ушбу қарор вилоят ва Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, ҳокимликларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўлиқ ҳажмда эълон қилинишини таъминласин. 6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мазкур қарорини ижросини таъминлаш туман ҳокими А.Мансуров зиммасига юклансин. 7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Иминов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Джамалов зиммасига юклансин.
Kengash raisi ABDURAZAKOV SHAVKAT SHOKIRDJANOVICH