Академик зиёлилар билан учрашди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, академик Шуҳрат Сирожиддинов 5-умумий ўрта таълим мактабида Тўрақўрғон ва Чуст туманлари зиёлилари билан учрашув ўтказди.
Академик ўз маърузасида бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти, Ўзбекистон ўз тараққиётида янги даврга қадам қўйгани, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлади.
Учрашув жараёнида ўтган йилнинг 22 декабрида ўтказилган маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз зиёлилари олдига қўйилган долзарб вазифалар моҳияти ва жорий йилнинг 5 февралдаги ижтимоий соҳалардаги устувор вазифаларга доир видеоселектор йиғилишида мактабларда тарбия ва маънавият масалалари бўйича кўрсатмалари туманда ёшлар тарбиясига масъулларга ҳаётий мисоллар воситасида тушунтирилди.
Тадбирда, шунингдек, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларида риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова, Тўрақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиев иштирок этиб, юқоридаги мавзу бўйича мулоҳазаларини билдиришди.
Давлат Учрашув сўнгида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.