Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Халқ қабулхонаси мисолида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Журналист ва блогерларга Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Алишер Абдулҳамидов батафсил маълумот берди. 2023 йилнинг 12 ойи давомида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхонасига 5273 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан 2559 таси ижобий ҳал этилган. 2024 йилнинг икки ойи давомида 1033 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, 234 таси ижобий ечим топган. Булар мазмунан ичимлик суви, тиббий хизмат, алимент ундириш масалаларидир.
Фуқаро ва давлатнинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги бош қомусимизда ҳам белгилаб қўйилган. Халқ қабулхоналари айнан мана шу мақсадлар муштараклигида асосий кўприк вазифасини бажармоқда.
Мудир мурожаатлар секторлар кесимида таҳлил қилиб борилаётгани, сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинаётгани, мурожаатлар кўпайган ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Очиқ мулоқотда журналистлар қизиққан саволларига жавоблар олдилар