#ҳоким_ва_ёшлар
Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг навбатдаги учрашуви Қодиробод маҳалласи ёшлари ҳузурида ўтказилди.
Туман раҳбари бундай қабулларда иқтидорли, олий маълумотли ёшларни алоҳида эътиборга олади. Ака-ука Жалолдин ва Камолдин Исмоиловлар ишга жойлашишда ёрдам сўрашди ва уларга керакли йўл-йўриқлар берилди.
Зуҳриддин Абдулбоқиев субсидияга инкубаторий, Одина Фазлиддинова тикув машинаси, Сайёра Абдураҳмонова тиббий ёрдам масаласида мурожаат этишди. Бу масалалар ҳам назоратга олиниб, ижобий ҳал бўлишига кўмаклашилади