Тўрақўрғон тумани ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун оммавий қабули Қодиробод маҳалласи биносида бўлиб ўтди. Мурожаатларни ҳоким ўринбосари Нозима Баҳриддинова тинглади.

Гулқишлоқ маҳалласида яшовчи Наргиза Абдусаломова фарзандини даволатиш, Катта қурамадан келган Дилфуза Азимова фарзандини операция қилдириш, Ўзбекистон МФЙда яшовчи Дилдора Мамадалиева иш билан банд бўлиш учун печ олиш масалаларида ёрдам сўрашди. Ушбу мурожаатлар илгари ҳам йўллангани учун назоратда эканлиги билдирилди.

Қодиробод маҳалласидан чиққан Паҳриддин Нишонов бир гуруҳ қишлоқдошлари билан ер майдонларига қўйилган жаримани бекор қилинишини сўрашди. Бу масала ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Қабул давомида, шунингдек, йўл бўйига ток экиш, субсидияга чок машина олиш, оилавий масалаларда ҳам мурожаатлар бўлди.