Рамазон меҳр-мурувват, саховат ойи эканлиги билан ҳам қадрлидир. Бу йилги Наврўз байрами ҳам айнан шу муқаддас ойда ўтказилаётгани ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахсларга янада кўпроқ мурувват кўрсатишга имкониятдир.
Тўрақўрғон тумани бош имом-хатиби Муҳибилло Худойбердиев бошчилигида ҳар икки қутлуғ айём муносабати 100 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат эҳсон қутилари тарқатилди.