Наврўз сайиллари давом этмоқда
“Олам нурга тўлсин, сен билан, Наврўз!” бош ғояси билан яшариш ва янгиланиш байрами сайиллари ҳудудларда ғоят кўтаринкилик ўтмоқда.
Тўрақўрғон 2-сонли касб-ҳунар коллежида ҳам жамоа бу кунга алоҳида тайёргарлик кўрди. Баҳор ўз сепини ёйган кезларда байрам тадбирлари ўзгача тус олади. Айниқса, миллий ўйинлар ёшларда қадриятларимизга янада кўпроқ ҳурмат уйғотади. Арқон тортиш, тош кўтариш, қушлар, қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмалари, рақсу қўшиқлар барчага мамнуният бахш этди.