#ҳоким_табриги

Азиз туманимиздаги маҳалла ходимлари!

Сизларни бутун мамлакатимиз бўйлаб нишонланаётган “Маҳалла ходимлари куни” билан муборакбод этаман.

Маҳалла инсоннинг ҳаётида, турмуш тарзида, тақдирида, энг муҳими тарбиясида асосий роллардан бирини ўйновчи катта куч. Зеро, инсон ҳаётининг болалик ва ўсмирлик, шунингдек, кексалик йиллари айнан маҳаллада ўтади. Шу боис Янги Ўзбекистон даврида муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида маҳалла мақомини, унинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида буюк ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизда барча соҳаларда эришилаётган ютуқларда сизларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз борлигини эътироф этиш ўринли.

Сизларни бугунги муҳим сана билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, янада фидоийлик, оилангизга фаровонлик тилайман.

Тўрақўрғон тумани ҳокими А. Мансуров