Тадбиркорликка ҳеч қандай тўсиқ қолмаслиги керак

Тўрақўрғон маданият марказида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш мақсадида учрашув ташкилланди. Унда республика “Миллий банк” бошқаруви раиси ўринбосарлари Баҳодир Жалилов ҳамда Азамат Куранбоев, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров иштирок этишди.

Учрашувда фуқароларнинг оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва мавжуд лойиҳаларини кенгайтириш юзасидан масалалар тингланди.

Президентимиз айтганларидек, бу йил иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш йили бўлади. Айнан шу мақсад сари одимларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўрни алоҳида ва унга ҳеч қандай тўсиқ қолмаслиги керак.

Тадбир давомида келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар назоратга олинди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати