Аввал хабар берганимиздек, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-"А"синф ўқувчиси Акмалжон Муҳаммадаминов республикаси фан олимпиадасида география фанидан фахрли 2-ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан мактабда билимдон ўқувчини қутлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни таълим бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси Х. Низомов очиб берди.

Туман ҳокимининг ўринбосари И. Парпиев ўқувчиларга илмни юксалтириш ва устозларни ҳурмат қилиш ҳақида ибратли фикрлар билдириб, фақат билимли бўлиш билангина инсон ҳаётда ўз орзу-мақсадларига етишини билдирди. ММТ бўлими мудири А. Абдуллаев ўқувчиларга бундан-да юксак марраларни эгаллашига ишонч билдирди.

Тадбир сўнггида Акмалжон Муҳаммадаминов ва унинг ота-онаси фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.