Одил судлов - инсон қадри учун
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан шу мавзуда матбуот анжумани ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси М. Рузиматов жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳақида журналистларга батафсил ахборот берди.
Хусусан, 105 нафар шахсга нисбатан 82 та жиноят иши кўрилиб, 76 нафар шахсга нисбатан 54 та иш ҳукм чиқариш билан, 27 нафар шахсга нисбатан 26 та иш ҳаракатдан тугатилганлиги айтилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 752 нафар шахсга нисбатан 580 та иш кўриб, тамомланган.
Туман давлат солиқ инспекциясида кечган тадбирда сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда иштирокчиларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Сайёр суд мажлисида 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилди.
ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган, тузалиш йўлига ўтган 5 нафар шахсга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, улар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаган 1 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди.
Матбуот анжуманида мавзуга доир савол-жавоблар ҳам бўлди.