#Ташрифдан_сўнг
Шарт битта: иш ўрни яратилиши керак
Тўрақўрғон маданият марказида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида учрашув ташкилланди. Унда республика “Агробанк” бошқаруви раиси, “Бизнесни ривожлантириш банки” раисининг биринчи ўринбосари, Республика Ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Хўжамов иштирок этишди.
Туманда бугунги кунда олти минг нафардан зиёд ишсизлар бор. Бу масалани ҳал этиш эса ўзларига, қолаверса, яратиладиган иш ўринларига боғлиқ.
Учрашувда тадбиркорларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланди. Асосан, банк кредити олишдаги айрим муаммолар билдирилди. Масъуллар ушбу масалаларни ҳал этиш йўриқ-йўриқлари ҳақида тушунтириш беришди. Асосий шарт эса янги иш ўринлари яратилиши ва бундан аҳоли манфаатдорлиги кўриниши керак.
Тадбирда гуруҳларга бўлинган ҳолда янги лойиҳалар тузиш ва амалга ошириш механизмлари бўйича ҳам тақдимотлар ўтказилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати