“Иш ўрнини тадбиркор яратади, уларни қўллаб-қувватлашимиз шарт”

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров вилоятимизнинг барча туманларидан келган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Президентимиз яқинда Наманган вилоятига ташрифлари чоғида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадларини оширишда тадбиркорларнинг ўрни муҳимлигини таъкидладилар. Шу боис уларнинг фаолиятини мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Учрашувда тадбиркорларнинг банк кредити олиш, бўш турган бинолардан фойдаланиш, замонавий жиҳозлар олиб келиш, чорвачиликни ривожлантириш каби масалалардаги мурожаатлари тингланиб, республика ва вилоятдаги банк муассасаларига ўрганиб чиқиш ҳамда аниқ манзилли кўмакларни кўрсатиш юклатилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.