Аёл тадбиркор бўлса оила тўкисдир
Исвахон МФЙнинг "Янгиобод" кўчасида яшовчи Қундузхон Долимова хонадонида ишсиз, ишлаш истаги бор аёллар иштирокида тадбиркорлик сирларини ўртоқлашиш мақсадида кичик семинар ташкилланди.
Хонадон соҳибаси бугунги кунда Президентимиз томонларидан олдимизга қўйилган вазифалардан ва имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган ҳақиқий қўли гул аёл десак муболаға бўлмайди. Чунки бу оилада иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик ва пазандачиликни йўлга қўйилган.
Энг муҳими, рўзғор эҳтиёжидан орттириб, аҳолига маҳсулотларни сифатли етказиб, оиласига даромад келтириши барча иштирокчиларнинг ҳавасини келтирди, уларда тадбиркорликка қизиқиш уйғотди.
МФЙ раиси билан биргаликда 2-гуруҳ ногирони Н. Пўлатованинг ҳам хонадони ва томорқаси ўрганилди. "Устоз-шогирд" асосида иш ташкиллаш режалаштирилди ва бу қўллаб-қувватланди