Ёшлардаги иқтидорни ривожлантириш ўсмирлик давридан бошланиши унинг келажагига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўрақўрғон маданият марказидаМактабгача ва мактаб таълими, маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган "Турон" мактаб театри танловининг туман босқичи бошланди.

Ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги ушбу тадбир илк марта ўтказилмоқда.

Мактаблар жамоалари танлов жараёнида 3 та шарт бўйича баҳоланади. Энг юқори кўрсаткич эгаси вилоят босқичида қатнашади.

Танловнинг очилиш тадбирида иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Хўжамов, ҳоким ўринбосари Икромжон Парпиев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Абдурасул Абдуллаевлар барча мактаб жамоаларига омад тилашди.

Маълумот учун: танловнинг туман босқичи 1-6 апрель кунлари бўлиб ўтади