Куймазорлик Жавлонбек Нақиев ва Муҳиддин Деҳқоновлар маҳалла ҳудудида жойлашган, қаровсиз ётган адирлик жойдан 1,5 гектар ерларни ўзлаштириб, 1500 мингдан ошиқ эрта пишар шафтоли, бодом, ўрик кўчатларини экишди. Бу билан ҳозирда 5 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
Маҳалланинг Истиқлол кўчасида яшовчи Усмонжон Сатимов эса хонадонига 100 тупдан ошиқ малина кўчатлари экиб, парваришламоқда.