Баҳор фаслининг илиқ об-ҳавоси дала ишларини жадаллаштиришга имкон бермоқда. Бугун фермер хўжаликларида чигит экишга астойдил киришилган. Ҳисоб-китобларга қараганда, апрель ойининг биринчи ўн кунлиги бу юмуш энг қулай вақт.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров бугун “Шаҳанд тараққиёти” ММТП ҳудудидаги “Шаҳанд ҳумо қуши”, “Юксак Шаҳанд тараққиёти” ва “Олтин водий” ММТП ҳудудидаги “Муродилла Ибрат” фермер хўжаликларида чигит экиш ишлари билан танишди.

Шу билан бирга ғаллазорларда зарур агротехник тадбирларни бажариш, зарарли ҳашорат ва бегона ўтларга қарши препаратлардан фойдаланиш ҳам назорат қилиб борилмоқда.