Ери зўр, суви сероб бўлган туманда ҳосилдорлик ҳам юқори бўлиши шарт.
Ишчи гуруҳи маҳаллаларда томорқадан фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар билан танишиб, яна далаларга йўл олди.
“Шаҳанд тараққиёти” ММТП ҳудудидаги “Шаҳанд Аъзамий” фермер хўжалигида жорий йилда 44 гектарда пахтачилик, 58,9 гектарда ғаллачиликда деҳқончилик қилинмоқда.
Шу кунларда энг муҳим агротехник тадбирлар бу- чигитни ўз вақтида экиш, ғаллани зарарли ҳашарот ва бегона ўтлардан ҳимоялаш учун зарур чораларни қўллаш ва ўғит жамғаришдан иборат.
Хўжаликда чигит экиш ишлари якунига етмоқда.
Ушбу майдонларда тупроқ талабидан келиб чиқиб, чигит суви бериш лозимлиги, бу ривожланишни камида ўн кунга тезлатиши таъкидланди.
Вилоят ҳокими фермерга зарур тавсияларни берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати