Бахриддинова Нозима Бахриддиновна Наманган вилояти ҳокимининг оила ва хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Нозима Бахриддиновна 1991 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. 2017 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ҳамда 2022 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида бошлаб, 2013-2018 йилларда Наманган вилоят перинатал марказида давом эттирган ҳамда 2018-2020 йиллар давомида вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибиятида мутахассис, 2020-2023 йилларда Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида махсус ишлар , саноат соҳасини ислоҳ қилиш бўлимлари бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.