Бедана боқиб, 200 миллион сўм даромад олган йигит
Парранда боқиш бошқа жонзотларга қараганда анчайин нозик иш. Аммо, йўлини топганларга энг яхши даромад манбаидир.
Боғишамол маҳалласида яшовчи Музаффар Мухторов 2021 йили қизиқишга 1,5 минг бош бедана боқишга киришганди. Бугунга келиб уларнинг сони 10 000 бошга етди. Шу вақт оралиғида у 200 миллион сўм даромад кўрди.
Музаффарнинг айтишича, кунига 7-8 мингта тухум йиғиб олишади. Донаси 500 сўмдан, ана энди фойдани чамалаб кўраверинг. Бундан ташқари, инкубаторийда жўжа очириб, харидорларга етказади.
Эндиликда тиниб-тинчимаган йигит ғоят парҳезбоп, витаминларга бой бедана гўшти ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи. Чунки бедана полапони 35-40 кунда етилади ва бемалол гўштини олиш мумкин.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати