Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, пахта етиштиришда алоҳида намуна кўрсатгани учун давлатимизнинг олий мукофоти – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган  икки табаррук инсон бугун эл ардоғида умргузаронлик қилишмоқда.

Рамазон Ҳайити муносабати билан меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатиб, ҳолидан хабар олиётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов уларнинг хонадонида ҳам бўлди.

84 ёшни қарши олган Абдураим ота Ҳомидов бундай эътибор кексаларнинг умрига умр қўшишини айтиб, кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун ҳурматли Президентимизга миннатдорчилик билдирди.

Халчахон ая Мирзаева ҳам йўқловдан беҳад ҳурсанд бўлди.

Наманган фахри бўлган нуронийлар юртимиздаги тинчлик-осойишталик абадий бўлишини, Ватанимиз бунданда тараққий этишини сўраб, қўлларини дуога очдилар.

Вилоят ҳокими уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ёшлар тарбияси йўлида маҳаллага ҳамиша елкадош бўлишларини тилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.