Ёши улуғлар йўқланди, дуолари олинди
Меҳру мурувват, оқибат айёми Рамазон ҳайити муносабати билан Тўрақўрғон туманида эрта тонгдан бери барча ҳудудларда йўқлов тадбирлари давом этяпти. Айниқса, ёши улуғ табаррук отахон-онахонларни биринчи навбатда кўргани бориш, уларнинг дуосини олиш беқиёс савобдир.
Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигида Тошкент маҳалласида яшовчи 103 ёшли Патиҳа Исоқова, Юқори Мўғултой маҳалласида яшовчи 104 ёшли Басуда Ўролова хонадонларига боришди. Шунингдек, қашқаргузарлик Тоштилла Худойбердиева, гулқишлоқлик Ширинбу Қамчиева, соҳилободлик Раҳима Турсунова каби эл эъзозидаги меҳнат фахрийлари билан суҳбатда бўлишди.
Йўқлов тадбирлари яна давом этмоқда