Тўрақўрғон тумани ҳокимининг навбатдаги оммавий сайёр қабули Беруний маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Мурожаатларни ҳоким ўринбосари Жаҳонгир Фозилов тинглади.
Чусткўприк маҳалласида яшовчи Қизлархон Отабоева ҳамшираликка ўқиган. Бироқ, ишга жойлашишнинг имкони топилмаяпти. Унга бу масаланинг ечими тушунтирилди.
Бахтиёр Камолдинов ипак қурти боқиш учун вақтинчалик қўшимча бино қуришга рухсат сўради. Уй-жой масаласида келган соҳилободлик Маъмура Акбарова, оилавий муаммо юзасидан ёрдам керак бўлаётган Муслима Турғунова, олган кредитини тўлашда кўмакка муҳтож катта қурамалик Маҳпора Тожибоеваларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилади.
Қабулда Туркистон, Бахт, Янгиобод маҳаллалари фуқаролари ичимлик ва оқова сувлари зарурлиги юзасидан шикоят қилишди. Масала тегишли ташкилот раҳбарларини чақиртириб, чора кўришга йўналтирилди.
Барча мурожаатлар назоратга олинди