Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров Узумзор ва Ўрда маҳалласида яшовчи ишсиз ёшларга ер тарқатиш тадбирида уларни имкониятдан фойдаланишга даъват этди.
Дарҳақиқат, очиқ аукцион танловида ғолиб бўлган 15 нафар узумзорликларга “Лочинбек, Беҳрузбек” фермер хўжалигидан, 24 нафар ўрдалик ёшларга “Бураматут гулшани” фермер хўжалигидан Президентнинг тегишли Қарорига асосан 30 йил муддатга ер ажратиб берилди. Ғалла йиғиб олиниши билан ёшлар ҳаракатни бошлашади. Тўрақўрғоннинг ҳар икки забардаст фермери бу экин майдонларига йиллар давомида меҳр бериб, юқори ҳосил олиб келишган.
Шунингдек, бўш турган майдон четларига терак экиб, даромадга даромад қўшиш ҳам эслатиб ўтилди.