Сессияни депутат Одилхон Ходжаев олиб борди.
Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Сўнгра “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматлари сифатини яхшилаш бўйича келгусидаги вазифалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида” туман ҳокими ўринбосари Ҳ. Раҳимов, “Очиқ бюджет” ахборот портали якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни тасдиқлаш ва маблағларни йўналтириш тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири У. Ахмедходжаевнинг ахбороти эшитилди.
Сессияда Президентнинг тумандаги “Халқ қабулхонаси” етакчи мутахассиси О. Ёқуббоева, адлия бўлими бошлиғи Ф. Раззоқовалар ҳам ўз йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот тақдим этдилар. Кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.