3-сектор ҳудудида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Озод, Ободон, Кумидон маҳалласида яшовчи ишсиз ёшларга очиқ электрон савдога қўйилган майдонлар ажратиб берилмоқда.

Сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Улуғбек Муродиллаев ер тарқатиш тадбирларида шахсан иштирок этиб, 30 йил муддатда бу имконият катта самара бериши, фақат меҳнат орқали даромад топиш мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди.