Хитой – дунёдаги иқтисоди энг ривожланган мамлакатлар қаторида туради. Шундай бўлса-да, меҳмонлар Наманганда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни юқори баҳоладилар.17 гектар майдонни эгаллаган, лойиҳа қиймати 200 миллион еврога тенг "Ифтихор кийим саноати" МЧЖ томонидан барпо этилаётган пахта хомашёсидан ип калава, тўқув, бўяш, тикув ва деним-нонденим ишлаб чиқариш комплекси уларда катта таассурот қолдирди.

Май ойида корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилади ва комплекс битгач 3000 кишининг бандлиги таъминланади. Ҳозирда қурилиш ва пардозлаш билан бирга хориждан келтирилган  дастгоҳларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати