"Gold frehs fruits" МЧЖ тумандаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган энг йирик корхоналардан бири. Қарийб 650 гектар майдонни эгаллаган боғда меваларнинг, айниқса, гилоснинг энг сархил навлари етиштирилади. Маҳсулотлари асосан Россия, Польша, Малайзия, БАА, Индонезия, Жанубий Корея ва албатта Хитой давлатига экспорт қилинади.
Жамият 6,5 гектар майдонни эгаллаган замонавий агрологистика марказига ҳам эга. Бу ерда мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш, меҳмонхона, автотураргоҳ, мева-сабзавот бозори, тарози, автомобилларни ювиш каби хизматлар ҳам йўлга қўйилади.
Бизнес-форумга келган хитойлик меҳмонлар гилосзор боғлар, ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишдилар. Келгусида сархил меваларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди