2024 йил ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг Наманган вилояти босқичлари тўрақўрғонлик ёшлар учун омадли мавсум билан бошланди.
Куни кеча вилоятда ташкил этилган олимпиада доирасидаги биринчи "Ёшлар овози" танловининг опера йўналишида 10-15 ёш тоифасида Ибрат маҳалласидан Каримжонов Умиджон, анъанавий хонандалик йўналишида 10-15 ёш тоифасида Шарқ маҳалласидан Каримжонова Мадинахон ва шу йўналишнинг 23-30 ёш тоифасида Озод маҳалласидан Абдужабборов Мардонбек, эстрада йўналишида 16-22 ёш тоифасида Соҳилобод маҳалласидан Ҳалимжонов Шоҳрухбеклар ғолиб деб топилиб муносиб тақдирландилар.
Ютуқларимиз бардавом бўлаверсин