Қарорлар ижроси амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сонли қарори имзоланган бўлиб, туманда унинг ижросини самарали таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиғи Х.Махмудова хатловда аниқланган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагидагиларга кўмаклашиш бўйича маҳалла хотин-қизлар фаолларига керакли кўрсатмалар берди.
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан туманга бириктирилган масъул ходимлар имтиёзли кредитлар тўғрисида етарлича маълумотлар беришди ҳамда иш жараёнида фойдаланиш учун қўлланмалар тарқатилди.