#ғаллачилик

Тўрақўрғон туманида 2024 йил ҳосили учун асосий майдонларга 4 минг 876 гектар бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, 14 минг 247 тонна ғалла ҳосили олиш режалаштирилган. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида 19 отряд ташкил этилди.

6 июн кунидан бери 520 тоннадан зиёд дон корхоналарга топширилди. Қувончлиси, ўримга киришилганининг 2-кунидаёқ “Мамадалиев Ойбек” фермер хўжалиги 56.3 тонна ғалла ҳосилини йиғиб олиб, шартномавий режани 101 фоизга бажарди.

Бугунги кунда яна 7 та фермер хўжаликлари зафар маррасига яқинлашган.

"Йиғимни тезлаштириш керак, акс ҳолда пишиб-етилган дон нобуд бўлиши эҳтимоли юзага келади."

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров “Наманган илмий тажриба станцияси” ҳамда “Шарқ замин ёғдуси” фермер хўжалиги далаларида бораётган ўрим ишлари билан танишиб, юқоридаги фикрларни билдирди.