Вегетация даврида ғўзага алоҳида парвариш керак

Бу тажрибали деҳқонларнинг ҳақли мулоҳазалари. Чунки мазкур жараёнда ниҳоллар гуллаш ва шоналашни бошлайди.

"Зумрат Ибрат"  фермер хўжалигида ташкилланган семинарда вегетация даврида ғўзани зарарли ҳашоратлардан ҳимоя қилиш чоралари ҳақида сўз борди. Унда вилоят ўсимликлар карантини ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев энг зарур тавсияларни берди. Яъни, шу кунларда кўсак қурти капалаги оммавий учаётгани боис туман биолабораториясида тайёрланган трихограмма, олтинкўз, бракон маҳсулотларидан фойдаланиш яхши натижа беради. Бунда 10 кун ичида уч марта шундай агротехник тадбирларни қўллаш зарур.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ушбу тавсияларни тасдиқлаган ҳолда ОВХ техникаларини соз ҳолатга келтириш ва кимёвий препаратларни сепиш ишларини олиб бориш, шунингдек, дала майдонларида культивация, суғориш, ўғитлашни давом эттириш топшириқларини берди