Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимизни ўйлашимиз даркор. Ана шунда хотиржам ва фаровон ҳаёт кечирган, кўплаб асоратли хасталикларнинг олдини олган бўламиз.

Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзи олти асосий шартга амал қилишга асосланар экан. Булар тўғри овқатланиш, доимо ҳаракатда бўлиш, кун тартиби ва ишни биологик режим асосида ташкил қилиш, руҳий осойишталикни таъминлаш ва зарарли одатлардан тийилиш.

Шу мақсадда бугун эрта тонгдан “Ёшлик” ўйингоҳида уюшмаган аҳоли ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимлари иштирокида веломарафон, юриш машқлари ўтказилди. Шунингдек, соғлом овқатланиш тавсиялари ва спорт ўйинларига ҳам ўрин берилди.