Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Маҳмудова очиб берди.
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита ходими Н.Абдукаримов тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ва умумтаълим мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига тушунтиришлар берди.
Тадбир ўзаро савол-жавоб тарзида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Мулоқотларда бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялаш жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини кучайтириш, ёшларни турли ёт ғоялар ва мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.