Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули Гулқишлоқ маҳалласида, том маънода оммавий усулда ўтказилди. Унда фуқаролар турли мазмундаги мурожаатларини билдирдилар.

Яккатом маҳалласида яшовчи Исмоилхон Тўхтахўжаев уй-жойини таъмирлаш, ёртепалик Шаҳрихон Бадриддинова даволаниш, Ўзбекистон маҳалласидан Жамила Раззоқова ўғлини хусусий мактабга жойлаштириш, қодирободлик Мирзобек Абдулазизов “Ёшлар дафтари” орқали ўғлининг ўқиши учун контракт пулини тўлаб беришда кўмак сўрашди.

Шу каби ўн бешдан ортиқ мурожаатларнинг аксариятига тезкор муносабат билдирилди. Ўрганишни талаб этадиганлари масъулларга йўналтирилди