30 июнь — юртимизда Ёшлар куни сифатида кенг тантана қилинади.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келган. Сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир.

Бугун туманимизда ушбу сана муносабати билан тадбирлар бошлаб юборилди. Дастлаб “5000 қадам” лойиҳаси, тўғри овқатланиш, бадантарбия машқлари ўтказилди. Уларда нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатлами вакилларини кўриш мумкин бўлди.

Айни дамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари бошланиши арафасида. Олдинда турли спорт ўйинлари, оқшомда эса Ёшлар сайли ва катта концерт дастури ташкиллаштирилади.