Учрашувда йиғилганларга юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг қобилият ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқот давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан тиббий ёрдам, кредит, бандлик масалалари бўйича таклиф ва муаммолар тингланди.

Бундан ташқари, ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, бўш турган бино иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Шу билан бирга эҳтиёжманд оиланинг таъмирталаб хонадонида ҳомийлик асосида олиб борилаётган уй-жой қурилиши ишлари билан танишилди.