Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳаётхон Маҳмудова раҳбарлигида ҳудудлардан келган ажрим ёқасидаги 32 та муаммоли оилалар ўрганилди.

Сабаблар суриштирилганда оиладаги моддий етишмовчилик, оила етакчисининг бирор жойда ишламаслиги важидан келишмовчиликлар келиб чиққан. Уларга бўш иш ўринлари, бошқа имкониятлар ҳақида маълумот берилди. 11 та оилага эр-хотин келишмовчилиги сабабли муҳлат берилди. 6 та оила жойига бориб ўрганиладиган бўлди. 1 та оила ҳудуд профилактика инспектори ва раисга йўналтирилди. Битта оилага келиннинг соғлигидаги муаммо сабабли тегишли ҳужжатларга асосан ажримга хулоса берилади. 2 та оила бош имомга йўналтирилди, бир нафар ўқиш истагидаги фуқарога тегишли тавсия берилди. 3 та оила яраштирилди.