Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби янги ўқув йили учун учта шартда бўлиб ўтадиган саралаш босқичларига старт берди. 7- синфга 20 та ўқувчи қабул қилинадиган мазкур таълим масканига жорий йилда ҳужжат топширган талабгорлар 601 нафарни ташкил этмоқда. Танлов даражаси шунчалик баландки, биргина ўрин учун 30 нафар бола рақобатлашмоқда ва бу республикадаги Ижод мактаблари ичида энг юқори кўрсаткични ташкил этди. Шаффоф ва адолатли тарзда ўтказилаётган жараёнларда бугун барча иштирокчилар саралаш босқичининг 1- топшириғини бажардилар. Унга кўра ўқувчилар белгиланган расмга инглиз тилида ижодий матн яратишди.

Таъкидлаш жоизки, синовнинг 2-босқичи 29 июндан 2 июлга қадар ўтказилади.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати