Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда.

Тўрақўрғон туманидан бу йил жами 110 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Улар сафида узоқ йиллар юрт ривожи учун хизмат қилган азиз инсонлар талайгина.

Бир ой аввал кузатилган зиёратчилар бугун Ҳаж амалларини бажариб, эсон-омон юртга қайтиб келдилар. Туман маданият марказида уларни катта мамнуният ва эҳтиром билан кутиб олинди. Айниқса, ҳожиларнинг яқинлари дийдорлашув онларини сабрсизлик билан кутганлари юз-кўзларида намоён бўлди.

Қўллар дуоларга очилди, юртимизга тинчлик, хотиржамлик, Президентимизга миннатдорчилик сўзлари айтилди.