Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов томонидан фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб ҳал этиш мақсадида “Истиқлол” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига жавоб олдилар.

Шу каби соғлиқни тиклаш, бола пулига ўтиш, янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратиш ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда.

Ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.