Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилаётган навбатдаги маърифат соатида Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳам иштирок этишди.
Унда дастлаб Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести ҳавола этилди. Жумладан, Президентимиз Ш. Мирзиеёв иштирокидаги муҳим сиёсий тадбирларнинг қисқача мазмуни баён қилинди. Мамлакатимизнинг дунё оламидаги обрў-эътибори ҳақида Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасановнинг мулоҳазалари тингланди.
Сиёсий-маърифат соати давомида Таълим ва тарбия бўйича Япония тажрибаси ҳақидаги видеофильм, “Маҳалладан гапирамиз”, “Мутолаа вақти” рукнлари ҳам намойиш этилди.