Тўрақўрғон тумани ҳудудидаги Ибрат массивидан 70 гектар майдон ажратилган бўлиб, бу ерда умумий қиймати бир миллиард долларлик, шундан 936 миллион доллар хорижий инвестиция киритиладиган, қарийб 12 мингтадан ортиқ иш ўрни яратиладиган 22 та лойиҳа амалга оширилади.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур бунёд этилаётган "Наманган" ЭИЗда бўлиб, 3 та тўқимачилик саноати ҳамда битта фармацевтика тармоғи бўйича лойиҳаларини амалга оширишга киришган тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Ҳозирда уларга ер майдони ажратиб берилган.

Мулоқот давомида вилоят раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини тинглади ва масъул раҳбарларга уларни тезроқ ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.