Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров соҳилободлик ёшларнинг мурожаатларини тинглади.
Йигит-қизларнинг билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўзини банд қилиш учун интилишлари қувонарли. Масалан, Бобуржон Хусанбоев бир ойлик хизматга бориш, Гулшода Абдуолимова мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда ёрдам сўрашди. Гулшода шу ернинг ўзида 32-ДМТТга қабул қилинадиган бўлди. Мафтуна Акбарова чеварлик ҳунарини ривожлантириб, оиласига даромад келтириш мақсадида тикув машинаси сўради. Муқаддас Усубжоновага ҳозирда бир марталик ёрдам зарур экан. Азамат Йўлдошбоев ажратилган ер майдонига сув чиқаришда муаммо борлигини айтди.
Изланувчан ёшлардан бири Дилшода Маҳмуджонова яқинда “Логопед+мед” маркази очганди. Унинг онаси кўрсатилган эътибор учун туман раҳбарига миннатдорчилик билдирди.
Бир сўз билан айтганда билдирилган барча муаммоларга қабул давомида ечим топилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот ўтказилиб, масалалар масъулларга йўналтирилди.