«Мукаммал меъморий ечимга эга Ахсикент очиқ осмон музейлари минтақа туризм ташриф қоғозига айланади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Айни пайтда ёдгорлик ҳудудида тўртта очиқ осмон музейлари қурилиши давом этмоқда. Ҳамоҳанг равишда археологик қазишмалар олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари ҳозирда ёғоч конструкция ўрнатилаётган объектда қурувчи-меъморлар, масъул мутасаддилар билан суҳбатлашди.

57х27 метр ўлчамдаги ушбу музейда мураккаб меъморий ечим билан қурилиш ишлари кетмоқда. Тубдан ишлаб чиқилган 20 та бетон таянч устига Италиядан келтирилган 36 метрли ёғоч конструкция ўрнамоқда.

Шавкатжон Абдураззоқов юқорига чиқишда эскалатор ўрнатиш, катталар ва имконияти чекланган шахсларни тўсиқсиз ҳаракат қилишларига шароит яратиш юзасидан тавсияларни берди.

Медиа Департамент,Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати