Эндиликда сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари кенгроқ аудиторияларда, эркин мулоқот тарзида ташкилланмоқда.
Ана шундай навбатдаги тадбир Ахси маҳалласида яшовчи йигит-қизлар ва уларнинг яқинлари иштирокида бўлиб ўтди. Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашди.
Одилжон Эгамбердиев олийгоҳдаги ўқиши учун шартнома пулини тўлашда, Зиёда Валижонова ҳамда Юлдуз Мадумаровалар университетнинг юқори курсида ўқишаётгани боис ишга жойлашиш, Аҳрор Неъматуллаев ва Камолдин Ҳамробоевлар тадбиркорликни бошлаш учун ер майдони сўраб, Нодирбек Абдулҳамидов ўзини банд қилиш масалаларида туман раҳбарига юзландилар.
Мурожаатларни ҳал қилиш чораларини кўриш шу ернинг ўзида масъулларга топширилди.
Шунингдек, ҳоким хорижда ишлаётган мигрант ёшлар билан телефон орқали гаплашди. Шароитлар, топаётган даромади ҳақида суриштирди ва туманда ҳам иш жойлари кўплиги, юртга қайтишларини тавсия этди.