Ҳадемай таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бошланади. Бугуннинг долзарб вазифаси мактаблар раҳбарлари ва ота-оналарга бирдек тегишли, яъни, ўқувчи белгиланган формада, ўқув қуроллари тахт ҳолда келиши керак.
1-ИДУМда ана шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиев, ММТБ раҳбари Акмалжон Мўминов, умумтаълим мактаблари директорлари, ота-оналар иштирок этишди.
Ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим қисмига айланган шу даврда улар доно, билимли бўлишлари шарт. Ўқувчилар ташқи кўринишлари билан бошқалардан ажралиб туришлари ҳам унинг бир қисмидир.
Семинарда болаларнинг саломатлиги, ўзини эркин тутиши ҳисобга олинган мактаб формаси 1-ИДУМ мисолида нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар қиёфасида намойиш этилди.
Тадбир давомида РМММ туман бўлинмаси мутахассиси Гулноза Умарова ҳамда ота-оналар ёшларни шу азиз юрт фарзандлари номига муносиб этиб тарбиялаш борасидаги мулоҳазаларини билдиришди.